Ўзбекистон | 07:25 / 25.07.2023
1686
1 дақиқада ўқилади

Конституциявий суднинг ваколатлари кенгаяди

2023 йил 24 июль куни Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари томонидан “Конституциявий суд тўғрисида”ги конституциявий қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Фото: parliament.gov

Қонун лойиҳаси билан “Конституциявий суд тўғрисида”ги конституциявий қонунга Конституциявий суд томонидан референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида хулоса берилишини, шунингдек Конституциявий суд судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз ўн йиллик муддатга сайланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қонун лойиҳаси Конституция олий юридик кучга эгалигидан келиб чиқиб, Конституция ва қонунларнинг сўзсиз устуворлиги ҳамда уларнинг бир хилда амалда бўлишини таъминлайди.

Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳаси муҳим концептуал ҳужжат эканлиги, ушбу йўналишдаги қонунчиликнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этишини эътироф этиб, уни қўллаб-қувватлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид