Россия думаси чақирув ёшини 30 ёшгача оширишга тайёрланмоқда
Давлат думаси веб-сайтида эълон қилинган чақирув ёшини ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳасига киритилган ўзгартиришлар 2024 йил 1 январдан бошлаб 18-30 ёшдаги россияликларни армияга чақиришни назарда тутади.
Россия Давлат думаси сайтида чақирув ёшини ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳасига киритилган ўзгартиришлар эълон қилинди. Уларга кўра, Россияда 2024 йил 1 январдан бошлаб армияга чақирув 18 ёшдан 30 ёшгача бўлади. 25 июль, сешанба куни чақирув ёшини ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишда кўриб чиқилиши керак, деди Давлат думаси Мудофаа қўмитаси раҳбари Андрей Картаполов.
Дастлаб, чақирув ёшининг қуйи ва юқори чегаралари оширилади деб тахмин қилинган, аммо ҳужжат матнига кўра, чақирув ёши чегаралари шунчаки кенгайтирилади. Картаполов илгари айтган ўтиш даври назарда тутилмаган.
Агар Россия ҳукумати чақирув ёши чегараларини кенгайтирса, жорий чегара 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган даражадагидан 2 миллион кўпроқ одам ҳарбий хизматга чақирилади. Бу ҳақда Гайдар номидаги Иқтисодий сиёсат институти тадқиқотчиси Игор Ефремовнинг ҳисоб-китобларида айтилган.
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш ёш чегараларининг 18 ёшдан 30 ёшгача кенгайтирилиши билан контингент сони 2024 йилда қарийб учдан бирга – 9,14 миллион кишига, 2025 йилда – 9,13 миллион кишига, 2026 йилда – 9,16 миллион кишига, 2027 йилда – 82 миллион кишига етади, дея ҳисоблайди Ефремов.
Демограф Алексей Ракшанинг таъкидлашича, 2021 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларидаги хатоларни ҳисобга олган ҳолда, 2023 йил бошида Россияда 21 ёшдан 29 ёшгача бўлган 6,5 миллион эркак борлиги маълумдир. Ракшанинг ҳисоб-китобига кўра, ҳарбий хизматга чақирилиш ёшининг кенгайиши билан потенциал чақирилувчилар сони 2,2 миллион кишига кўпаяди.
Чақирув ёшини 30 ёшга кўтариш тўғрисидаги қонун лойиҳаси июнь ойининг ўрталарида Давлат думаси томонидан биринчи ўқишда маъқулланган. Ҳужжатнинг ушбу версиясида қуйи чегара ҳам 18 ёшдан 21 ёшгача кўтарилиши назарда тутилган. Июль ойида Давлат думаси Мудофаа қўмитаси раҳбари Андрей Картаполов чақирув ёшининг қуйи чегараси ўзгармаслиги, фақат юқори чегара кўтарилиши ва армияга 18 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар чақирилишини маълум қилган эди.
Мавзуга оид
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024