Жаҳон | 14:58 / 26.07.2023
14134
4 дақиқада ўқилади

Одессадаги вайронгарчиликлар ва Киев осмонида дрон ови. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 517-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Давлат думаси ҳарбий хизматга чақирув ёшининг юқори чегарасини 30 ёшга кўтаришни маъқуллади. Қуйи чегара 18 ёшлигича қолдирилган.
  • Россия регионлари раҳбарларига ҳарбийлашган компаниялар тузишга рухсат берилди.
  • Америкалик собиқ денгиз пиёдаси, 2020 йилда Россияда полицияга ҳужум қилгани учун 9 йилга қамалган, 2022 йилда эса Россия томонидан Константин Ярошенкога алмаштирилган (у Америкада гиёҳвандлик контрабандаси учун 20 йилга қамалганди) Тревор Рид Украинада яраланди.
  • БМТ Россиянинг 2022 йил 29 июлида Оленивкадаги колонияда рўй берган портлаш бўйича (бу ерда 50 нафар украиналик ҳарбий асир ҳалок бўлганди) версиясини рад этди. Россия Украина колонияни Американинг HIMARS баравар ўт очиш реактив тизимидан ўққа тутганини иддао қилганди.
  • The Washington Post газетаси тасдиқлашича, РФ махсус хизматлари Путинни Пригожин исёнга тайёрланаётгани ҳақида икки-уч кун огоҳлантирган.

Донецк ўққа тутилиши

Аннексия қилинган «ДХР»нинг Кремл томонидан тайинланган раҳбари Денис Пушилин 24 июл куни регион ҳудудига Украина томонидан 37 бор зарба берилганини хабар қилди. Унинг маълумотига кўра, бу ҳужумлар натижасида Донецк шаҳрининг Киев ва Куйбишев районларида, Ҳорливка шаҳрининг Никитов районида тўққизта турар жой биноси, еттита фуқаролик инфратузилмаси объектлари, жумладан Макийивкада шифохона ва болалар боғчаси шикастланган.

Пушилин зарбалар 25 июл куни ҳам давом этганини билдирган. Натижада Старомихайловка посёлкаси, Ҳорливка шаҳри ва Донецк шаҳрининг Куйбишев районида жами тўрт киши турли даражада тан жароҳатлари олган. Пушилиннинг сўзларига кўра, снарядлар автобус ва автомобилларга урилган, шунингдек шаҳарнинг турли районларида жами 17 та турар жой биноси зарбага учраган. Украина томони бу ҳужумлар юзасидан муносабат билдирмаган.

Донецк 24 июл куни ўққа тутилиши вақтида вайрон бўлган омборхонада ишлаётган ўт ўчирувчилар
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Донецкда зарба натижасида шикастланган кўп қаватли турар жой биноси

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Одессада харобаларни тозалаш жараёни 

Россия қўшини 18 июлдан 24 июлга қадар ўққа тутган Одесса шаҳрида харобаларни тозалаш ишлари давом этмоқда. Фотода — шаҳарнинг тарихий марказида ракета зарбасидан вайрон бўлган Спасо-Преображенский собори
Ercin Erturk / Anadolu Agency/ABACAPRESS/ddp images / Vida Press
Одессаликлар россияликлар ўқларидан ҳимоялаш учун деразаларни тўсмоқда
Ercin Erturk / Anadolu Agency/ABACAPRESS/ddp images / Vida Press
Одесса ўққа тутилиши вақтида зарбага учраган бинони тозалаш ишлари
Ercin Erturk / Anadolu Agency/ABACAPRESS/ddp images / Vida Press
Ercin Erturk / Anadolu Agency/ABACAPRESS/ddp images / Vida Press

Киев осмонида дрон қидириш

 

Украиналик ҳарбийлар прожектор ёрдамида Киев осмонидан дрон қидирмоқда. 25 июлга ўтар кечаси Россия қўшини шаҳарга зарбдор дронлар билан ҳужум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, россиялик ҳарбийлар Эроннинг Shahed русумли дронларидан фойдаланган.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

 

Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид