Ўзбекистон | 07:34 / 26.07.2023
5745
1 дақиқада ўқилади

Словакия Ўзбекистонда биоёнилғи ишлаб чиқариш имкониятини ўрганмоқда

Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев Братислава шаҳрида Словакиянинг АZC Group компанияси бизнесни ривожлантириш масалалари директори Ричард Сабо билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Ричард Сабо АZC Group Ўзбекистон ишбилармон доиралари билан яқин ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Томонлар Ўзбекистонда ўзаро ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва биоёнилғи ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларини атрофлича муҳокама қилди.

Жорий йил сентябрь ойида Ричард Сабонинг Ўзбекистонга амалий сафарини уюштириш ва таклиф этилган лойиҳалар бўйича маҳаллий давлат органлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ташкил этишга келишиб олинди.

АZC Group 2003 йилда ташкил этилган. Компания биоёнилғи, этанол, ичимликлар, ахборот технологиялари, ёқилғи, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, транспорт (поездлар ва юк машиналари), логистика ҳамда ҳисоб-китоб хизматларини кўрсатадиган 30 га яқин корхоналарни ўз ичига олади.

Мавзуга оид