Ўзбекистон | 20:42 / 27.07.2023
8443
2 дақиқада ўқилади

Президент мактабига ҳужжат топширганлар яна иккита мактабга ҳужжат топшириши мумкин

Талабгорларга қўшимча имкониятлар яратилди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

2023-2024 ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига ҳужжат топширган талабгорларга ўзлари танлаган мактабдан ташқари яна иккита мактабга ҳужжат топшириши учун имконият яратилди. 

Яъни, талабгор Президент мактабига ҳужжат топшириш билан бирга, таянч ихтисослаштирилган мактаб ва ўз ҳудудидаги ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари кириш имтиҳонларида қатнашиши мумкин. 

Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларида ўқувчилар учун қуйидаги шароитлар яратилган:

- замонавий ётоқхона билан таъминланади;

- ётоқхонада қоладиган ўқувчилар 1 кунда 5 маҳал бепул овқатланишади;

- дарсдан сўнг, тўгарак машғулотларига жалб қилинади;

- турли хил спорт турлари билан шуғулланади;

- ўқувчиларга сунъий интеллект, робототехника, IELTS, TOEFL ва SAT бўйича қўшимча курслар ташкил этилади;

- 10- ва 11-синф ўқувчиларининг амалиёти яқин ҳудудлардаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларида ўтказилади. 

Шунингдек, Президент мактаблари кириш имтиҳонлари 2-босқичида иштирок этиб, ўқишга кира олмаган талабгорлар ҳужжат топшириш жараёнида ўз ҳудудидаги ўзлари танлаган ихтисослаштирилган мактаблардан бирида ўқиш истагини билдирган тақдирда квотанинг 50 фоизи доирасида баллар кетма-кетлиги асосида имтиҳонсиз мазкур ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилиниши мумкин.

Мавзуга оид