Тошкент деҳқон бозорларининг бирида истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди
Тошкент шаҳрида сифатсиз гўшт ва сут маҳсулотларини аниқлаш бўйича мунтазам равишда профилактика тадбирлари олиб борилмоқда.
Масъул ходимлар томонидан пойтахтдаги деҳқон бозорларида тизимли равишда рейдлар ўтказиб келинмоқда, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ.
Қайд этилишича, рейдларда Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари ҳамда санитария-эпидемиология хизмати мутахассислари иштирок этяпти.
Хусусан, Яккасарой туманидаги деҳқон бозорларидан бирида ҳамкорликда ўтказилган профилактик тадбирларда гўшт, сут маҳсулотлари, сабзавот ва меваларнинг истеъмолга яроқлилиги текширилган.
Ўтказилган тадбир давомида жами 24,5 кг йирик шохли мол гўшти ҳамда 25,5 кг истеъмолга яроқсиз товуқ гўшти маҳсулотлари аниқланди.
Истеъмолга яроқсиз маҳсулотлари ветеринария санитария қоидаларига биноан утилизация қилинган.
Шунингдек, тадбиркорлар ва истеъмолчилар ўртасида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Мавзуга оид
09:52 / 15.11.2024
Ўзбекистон автомобил бозорида фаоллик даражаси ошди
12:10 / 13.11.2024
Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайди
17:13 / 01.11.2024
Президент бозорларда нархларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўришни буюрди
08:00 / 07.10.2024