Ўзбекистон | 08:01 / 28.07.2023
3453
1 дақиқада ўқилади

Япония Ўзбекистон билан «яшил» иқтисодиётга ўтиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги мамлакат делегациясининг Токиога ташрифи доирасида Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Ясутоши Нишимура билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Dunyo

Мамлакатимиз элчихонаси маълумотига кўра, учрашув аввалида Ясутоши Нишимура давлат раҳбарини яқинда бўлиб ўтган муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади.

Вазир Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасининг ҳаракатлантирувчи кучи эканлигини таъкидлаб, Япония ҳукумати кадрлар тайёрлаш, саноатни ривожлантириш ҳамда “яшил” иқтисодиётга ўтиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида эканини билдирди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳукуматининг кейинги 7 йиллик ривожланиш дастури мамлакат бошлаган ислоҳотларига содиқ эканини тасдиқлаши таъкидланди.

Бўлиб ўтган учрашув якунида томонлар “яшил” трансформация, барқарор ривожланиш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни келгусидаги икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида белгилаб олиш муҳим эканини тасдиқлади.

Мавзуга оид