Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга шоколад маҳсулотлари асосан Россиядан импорт қилинмоқда
Ўзбекистон 36 та давлатдан шоколад ва какао маҳсулотлари импорт қилган.
2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон 36 та хорижий давлатдан қиймати 62 млн АҚШ долларига 19,7 минг тонна шоколад ва какао маҳсулотларини импорт қилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, шоколад ва какао маҳсулотлари импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 957 тоннага ошган.
Ўзбекистон 6 ойда энг кўп шоколад импорт қилган давлатлар орасида Россия етакчилик қиляпти – 13,8 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Польша – 1,9 минг тонна;
- Украина – 869 тонна;
- Нидерландия – 613 тонна;
- Қозоғистон – 589 тонна;
- Туркия – 526 тонна;
- Беларусь – 181 тонна;
- Литва – 156 тонна;
- Германия – 136 тонна;
- Италия – 98 тонна;
- Франция – 69 тонна.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025