Ўзбекистон | 08:05 / 01.08.2023
10622
1 дақиқада ўқилади

Фото: Ўзбекистонда ОТМга кириш учун тест синовлари бошланди

2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бошланди.

Тест синовлари кунига икки сменада ўтказилиб, 1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар, 2️-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади. Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган бинолар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 11 кундан 13 кунгача давом этади ва 13 август куни тўлиқ якунланади. 

Kun.uz мухбири Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» ҳудудида бўлиб, тест синовларининг биринчи кунидан фоторепортаж тайёрлади.

Мавзуга оид