Спорт | 10:25 / 03.08.2023
13333
2 дақиқада ўқилади

Лигалар кубоги. «Интер Майами»да ғалаба, Мессида дубль, Альбада дебют

Лионель Месси АҚШдаги кетма-кет 3-ўйинида ҳам «Интер Майами»га голлари билан ғалаба келтирди.

Фото: Getty Images

Флорида штати клуби Лигалар кубоги 1/16 финал босқичида «Орландо Сити»га қарши майдонга тушди. 

Қайд этиш жоиз, ўйин кучли ёмғир сабабли 1,5 соат кеч бошланди. Учрашувнинг 7-дақиқасида Месси ҳисобни очди.

17-дақиқада рақиблар сафидан Араухо ҳисобни тенглаштирган бўлса, 50-дақиқада Мартинес майамиликларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

72-дақиқада эса Месси яна катта саҳнага чиқиб, ўйиндаги дубли эвазига жамоасининг ишончли ғалабасини таъминлади – 3:1.

Шу куни Месси ва Сержи Бускетс ўйинда тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, Жорди Альба 63-дақиқада захирадан майдонга тушиб, жамоадаги дебютини ўтказди.

Лигалар кубоги. 1/16 финал
3 август (пайшанба)
«Интер Майами» – «Орландо Сити» – 3:1

Голлар: 1:0 – Месси (7), 1:1 – Араухо (17), 2:1 – Мартинес (50, пен.), 3:1 – Месси (71).

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид