Ўзбекистон | 19:47 / 03.08.2023
26364
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёлик собиқ мактаб директори билан боғлиқ вазиятни вазир назоратга олди

Сурхондарё ҳокими билан жанжаллашганидан кейин қамоққа олинган собиқ мактаб директори билан боғлиқ вазиятни мактаб вазири Ҳилола Умарова ўз назоратига олди. Аёл маъмурий қамоқдан озод этилгани маълум қилинди.

Видеодан кадр

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Сурхондарё ҳокими билан низолашган собиқ мактаб директори билан боғлиқ вазиятни ўз назоратига олди.

“Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори билан боғлиқ вазиятни шахсан ўз назоратимга олдим. Мактаб директори айни дамда маъмурий қамоқ жазосидан озод этилди.

Шу ўринда таълим соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир шахс ўз муомала маданияти билан барчага ўрнак бўлиши лозимлигини эслатиб ўтмоқчиман”, дея ёзди Умарова ўзининг шахсий Telegram-каналида.

Аввалроқ хабар берилганидек, Сурхондарёнинг Сариосиё туманидаги 28-мактабда бир муддат директор бўлиб ишлаган Умида Турсунова 26 июл кунги мажлисда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов билан тортишгани ортидан қамоққа олинган.

Мавзуга оид