Ўзбекистон | 16:51 / 04.08.2023
4148
7 дақиқада ўқилади

Vivobook S 15 OLED ноутбуки: нега талабалар таълим учун уни танлашади?

Фото: ASUS

ASUS компаниясининг Vivobook ноутбуклари бир неча йиллардан бери ўз ечимлари билан ёшларни ўзига жалб қилиб келмоқда. Компания йилдан йилга таълим ва ишлаш учун тобора кўпроқ илғор ноутбукларни чиқармоқда ва шу билан ASUS мухлисларига мукаммалликнинг чегараси йўқлигини эслатиб туради. 2023 йилда чиққан Vivobook S 15 OLED бундан мустасно эмас, янгиланган хусусиятларга эга ушбу ноутбук бўлажак эгаларига хизмат қилишга тайёр.

ASUS компаниясининг Vivobook S 15 OLED қурилмаси талабалар ва юқори унумдорлик, замонавий кўринишни қадрлайдиган ҳар бир киши учун мўлжалланган, ихчам ва мобил форматдаги қурилмаларнинг кейинги авлодидир. Материалда – талабаларга ёрдамчи сифатида ушбу ноутбукни танлашнинг асосий афзалликлари ва унинг таълим ва кундалик ҳаёт учун имкониятлари ҳақида сўз боради.

Ҳар доим замонавий

 

VivoBook маркасидаги барча ноутбуклар сингари, S 15 OLED ҳам эгасининг характерини акс эттириш учун мослаштирилган. Модель тўртта рангда тақдим этилган – қатъий Midnight Black, тетиклантирувчи Cool Silver, ёрқин Solar Blue ва илиқ Cream White. Ҳар бир вариант ноутбук дастлабки қарашдаёқ ҳамманинг эътиборини жалб қилишга қодир.

Бундан ташқари, Vivobook S 15 OLED дизайнининг ўзига хослиги ранг билан чекланмайди. Бунда ишлаб чиқарувчи тугмачаларга ёрқин урғу берган, корпусга кичик контрастлар қўшди ва устки қопқоқда ушбу марка логотипини катталаштирди ва шу сабабли ноутбук бошқаларга фойдаланувчининг юқори дидга эга эканлиги ҳақида маълумот бериб туради.

Исталган жойдан туриб ишлаш учун қулай

 

Жамоат транспортида ўтирган ҳолда, бир бинодан иккинчисига кўчиб ўтаётганда, доимий шошилинч ҳолатларда – талабалар мобил бўлишнинг қанчалик муҳимлигини ҳаммадан кўра яхшироқ билишади.

ASUS том маънода талабалар ҳаётини осонлаштиришга интилади. Ишлаб чиқарувчи Vivobook S 15 OLED'ни олиб юриш осон ва исталган жойдан туриб ишлаш учун қулай қилиб яратди. Демак, 2023 йил янгилигининг оғирлиги 1,7 кг, қалинлиги эса атиги 17,9 мм – фойдаланувчи узун ўқиш кунидан кейин ҳам ноутбукни кўтариб юриш сабабли чарчамайди.

Бундан ташқари, Vivobook S 15 OLED 180° бурчакли шарнирга эга. Унинг ёрдами билан ўқиш янада ёқимли ва қулай бўлади, чунки ноутбукни текис қилиб ёйиб ёки ҳар қандай қулай ҳолатда вазифаларни бажариш мумкин. 

Қўшимча қулайликни ErgoSense клавиатурасида кўриш мумкин. Унинг клавишлари юришга қараб мослашади ва тактил технология билан таъминланган, бу эса узоқ вақт чарчамасдан ишлаш имкониятини беради.

Тез-тез ёки узоқ вақт давомида қувватлантириш керак бўлмайди

 

Мобиллик нафақат ихчам ўлчамларни, балки ноутбукнинг узоқ муддат давомида ишлашини ҳам англатади. Vivobook S 15 OLED Intel Evo стандартига мос келади, у узоқ ишлайдиган батарея ва тез қувватланиш қобилиятини ўз ичига олади.

Демак, янги ASUS 2023 юқори қувватли аккумулятор туфайли 75 Вт соатгача қувватда камида 9 соат ишлаши мумкин. Vivobook S 15 OLED атиги 49 дақиқада 0 дан 60% гача қувватлана олади.

Тақдимотларда уялтириб қўймайди

 

Тақдимотлар, ғоялар ва ишларни шиддатли рақобат шароитида ҳимоя қилиш талаба кундалик ҳаётининг яна бир доимий қисмидир. Ва ҳар бир бундай «тадбир» чўққида, ҳеч қандай тўсиқларсиз ўтиши керак.

2023 йилда чиққан Vivobook S 15 ноутбуки ASUS Lumina OLED инновацион технологияси билан жиҳозланган 15 дюймли ультра кенг кўриш бурчагига эга OLED дисплейига эга. Айнан у рангларни таркибга қараб мослаштириш учун жавобгардир, видеоларни кўришда аниқлик ва равшанликни оширади, шунингдек, янги визуал тажриба яратади. Энг янги дисплей унга қараган барчани ҳайратда қолдириши мумкин.

Рангнинг аниқлиги ва чуқур қора ранглар Pantone Validated ва VESA DisplayHDR True Black 600 сертификатига эга.

Vivobook S 15 OLED дисплейининг техник хусусиятлари ҳам фойдаланувчининг юқори талабларига жавоб беради: 2,8К ўлчам, 16:9 нисбат, 120 Гц янгиланиш тезлиги ва 0,2 мс қайтариш тезлигига эга. Бундан ташқари, у TUV Rheinland Low Blue ёруғлик ва SGS томонидан сертификатланган кўк ёруғлик эмиссияси камайиши технологиясига эга, бу эса кўз учун жуда қулай.

Шунингдек, муваффақиятли лойиҳа тақдимотлари учун Vivobook S 15 OLED барча турдаги ташқи қурилмаларни улаш учун замонавий интерфейсларни тақдим этади. Демак, Thunderbolt 4, HDMI 1.4 ва USB 3.2 Gen1 Type-A (5 Гб/с) технологиялари мавжуд.

Юқори даражадаги иш юки шароитида ҳам барқарор

Vivobook S 15 OLED ичида максимал конфигурацияда 13-авлод Intel Core i9 процессори, 16 Гб гача оператив хотира ва 1 ТБ ички хотира мавжуд. Ушбу созламалар таълим лойиҳаларини яратишда ҳам, бўш вақтларда – ўйинлар ўйнаш ёки фильмларни томоша қилиш учун ҳам юқори самарадорликни таъминлайди.

Бундан ташқари, юқори даражада ишлаганда, ноутбук батарея қувватидан самарали фойдаланишга қодир, бу эса умумий иш фаолиятини оширади. Vivobook S 15 OLED'да юқори фаолликдаги ишда барқарорликни сақлаш учун самарали IceCool совитиш тизими жавоб беради, у барча компонентларни оптималлаштиришга қаратилган. У туфайли процессор термопакети 45 Вт га етади, яъни қизиб кетмасдан ишлаш таъминланади.

ASUS таълим учун яна иккита янгилик ноутбукни тақдим этди, уларга ҳам эътибор қаратиш лозим:

ASUS Zenbook 14 OLED бу – 14 дюймли OLED экран ва 2880х1800 пиксел ўлчамли нафис ва енгил премиум ультрабукдир. Батареянинг ишлаш муддати 18 соатгача, унумдорлиги эса замонавий 13-авлод Intel Core процессорлари томонидан таъминланади. Модель бир жойда ўтирмайдиган ва кундалик ҳаётини ҳаракатда ўтказадиганлар учун идеал танлов.

ASUS Vivobook 16 (M1605) – Lumina OLED дисплейли 16 дюймли ноутбук бўлиб, контент билан ишлаш учун ажойиб имкониятлар яратади. У AMD Ryzen 7000 серияли процессор билан жиҳозланган бўлиб, сиз нафақат таълим олишингиз, балки ўйинлар ўйнашингиз учун ҳам қулай бўлади. Хусусиятлари орасида эргономик тўлиқ ўлчамли клавиатура, веб-камера, масофавий таълим учун шовқинни йўқотувчи микрофон мажмуаси, антибактериал қоплама ва бошқалар мавжуд.

Батафсил маълумотни ҳавола орқали топишингиз мумкин.

Vivobook S 15 OLED'ни Ўзбекистон электроника дўконларида, шунингдек, ASUS расмий ҳамкори: upg.uz'дан харид қилишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид