Бош вазир Яшнобод туманидаги “новостройка” муаммоси бўйича йиғилиш ўтказмоқда
Бош вазир Абдулла Арипов “Азия Инвест Фаворит” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларни фуқароларга сотилиши юзасидан келиб чиққан низоли вазият қатнашчиларини қабул қилди.
Учрашувда мазкур масалани ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тузилган Ҳукумат комиссияси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилмоқда.
Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда 2 та ҳолат бўйича ҳам жабрланган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан тайёрлаган таклифларини ўқиб эшиттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «AZIYA INVEST FAVORIT» МЧЖ билан Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Иззат кўчасида қурилиши режалаштирилган уйлардан бирини сотиб олиш бўйича шартнома тузган бир гуруҳ фуқаролар Kun.uz’га мурожаат қилиб, орадан бир ярим йилдан кўпроқ вақт ўтганига қарамай қурилиш ишлари ҳали бошланмаганидан шикоят қилишганди.
Уларнинг айтишича, МЧЖ раҳбари қамоққа олинган бўлиб, ишчи-ходимлар пулларини қайтаришни талаб қилиб борганларга фирма ёпилганини айтишган. Фуқаролар кўрган зарар 300 млрд сўмдан ортиқни ташкил қилади.
Мазкур масала юзасидан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов раислигида Ҳукумат комиссияси тузилганди. Ушбу комиссияга 20 июлгача ўрганиш ишларини якунлаб, натижаси юзасидан тегишли хулоса ва асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилганди.
21 июл куни пулига куйиб қолган фуқаролар ҳукумат биноси олдида йиғилди ҳамда улар билан Бош вазир Абдулла Арипов учрашди. Ўшанда Бош вазир шу йил 24 июлга қадар қарор чиқарилиши, банк ҳисобига ўтган барча 600 дан ортиқ хонадонлар эгаларига қайтарилишини айтганди.
Айни пайтда ўтказилаётган йиғилишда Kun.uz мухбири ҳам иштирок этмоқда. Тафсилотлар ҳақида батафсил маълум қилинади.
Мавзуга оид
18:33 / 04.11.2024
Абдулла Арипов Шанхайда Хитой бош вазири билан учрашув ўтказди
18:17 / 04.10.2024
Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерациясига раислик қилади
22:17 / 01.10.2024
Абдулла Арипов Ереванда Эрон биринчи вице-президенти билан учрашув ўтказди
00:57 / 10.09.2024