Спорт | 15:09 / 05.08.2023
15605
1 дақиқада ўқилади

«Манчестер Сити» рекорд нархда ҳимоячи сотиб олди 

«Лейпциг» ҳимоячиси Йошко Гвардиол жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячисига айланди. 

Фото: Манчестер Сити

«Манчестер Сити» клуби хорватиялик 21 ёшли ҳимоячи трансферини эълон қилди. Гвардиол ва «шаҳрликлар» ўртасида 5 йиллик шартнома имзоланди. 

«Ман Сити» трансфер учун «Лейпциг» клубига 90 миллиоон евро тўлайди. Шунингдек, 10 миллион евро бонус сифатида тўлов қилинади. Шу тариқа, хорватиялик футболчи тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айланди. 

Маълумот учун, Гвардиол ўтган мавсум «буқалар» сафида барча мусобақаларда 41 ўйинда майдонга тушиб 3та гол урган.

Мавзуга оид