Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:53 / 07.08.2023
22567
4 дақиқада ўқилади
Украинадаги жазирама ва фронтдаги ярадорлар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 529-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Қрим ва Херсон области ўртасидаги Чонгар ва Геническ кўприклари ўққа тутилди. Чонгар посёлкасида кўприкдан ташқари мактаб биноси шикастланган. Геническ кўприги яқинида ракета газ қувурига зарар етказган. Портлаш вақтида кўприк бўйлаб автомобилида ҳаракатланган тинч аҳоли вакилларидан бири жароҳат олган. Қримнинг Кремл томонидан тайинланган раҳбари Сергей Аксенов ҳужумда Украина қуролли кучларини айблади. Украина томони ҳодиса юзасидан изоҳ бермади.
- Reuters хабарига кўра, Жиддада ўтказилган Украинадаги урушга тинч йўл билан барҳам бериш бўйича музокаралар иштирокчилари қўшма баёнот беришдан бош тортган. Шу билан бирга, агентлик билан суҳбатлашган Евроиттифоқ расмийси музокараларга ижобий баҳо берган. Россия бу музокараларга таклиф этилмаганди.
- Сергей Собянин 6 август тонгида Москвага «дрон билан ёриб киришга уриниш» бўлганини хабар қилди. Унинг маълумотига кўра, дрон ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан йўқ қилинган — буни РФ мудофаа вазирлиги ҳ ам тасдиқлаган. Дрон Подолск яқинида қулаган. Baza нашри ёзишича, 77 ёшли киши яраланган, бошқа манбалар бу маълумотни тасдиқламади.
- Белгород областида суд Украина фуқароси Виталий Кривошликни давлатга хиёнат бўйича ишда айблаб, 12 ярим йилга озодликдан маҳрум этди. Тергов маълумотига кўра, 2022 йил майида қўлга олинган Кривошлик Белгород областида Россия ҳарбий техникалари ва бўлинмалари ҳаракати бўйича маълумот тўплаган, кейин уларни Украина хавфсизлик хизматига етказган. Судланувчи айбига иқрор бўлган.
- 6 августга ўтар кечаси Россия қўшини Украина бўйлаб ёппасига зарбалар йўллади. Украина ҚК 30 ракета ва 27 дрон уриб туширилганини маълум қилган. РФ мудофаа вазирлигига кўра, Украина ҚКнинг Хмелницкая ва Ривнен областларидаги авиабазаларига ҳужум қилиниб, «барча белгиланган объектлар» аниқ нишонга олинган.
Кун кадри. Запорижжядаги пляжда танкка қарши тўсиқлар
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Донецк областида разведкачи дронларни учираётган украин ҳарбийлари
Ignacio Marin / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ignacio Marin / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ignacio Marin / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ignacio Marin / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донецк областидаги тиббиёт пункти
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Фронтнинг турли чеккаларидан суратлар









Киевдаги «Она Ватан» монументида ўрнатилган Украина герби
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025