Ўзбекистон | 17:00 / 07.08.2023
6512
2 дақиқада ўқилади

“Xon Saroy”дан яна бир лойиҳа ўз эгаларига топширилди

1 август куни “Xon Saroy” қурилиш компанияси ўзининг навбатдаги “Sayram” лойиҳасидаги 126 та хонадонлар калитини ўз эгаларига топширди. Мажмуа Юнусобод туманининг 14 мавзесида жойлашган.

Компания ўз анъаналарига мувофиқ навбатдаги мажмуа топширилишини ҳам катта тантанага айлантирди. Ҳудуд аҳолиси учун дастурхон ёзилиб, кўнгилочар тадбирда ўзбек шоу-бизнес оламининг кўплаб вакиллари иштирок этишди.

"Sayram" лойиҳаси Юнусобод 14-мавзеда қад ростлаган. Бино умумий 16 қаватдан иборат бўлиб 35.4м² дан 101м² гача бўлган 126 та хонадондан ташкил топган. Бундан ташқари хонадонларда 7,7 м² дан 40,4  м² гача бўлган очиқ терассалари мавжуд.

Лойиҳанинг пастки 3 қаватида кўнгилочар масканлар, дўконлар, маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини жойлаштириш режалаштирилган. "Sayram" лойиҳасидаги хонадон эгалари янги уй билан биргаликда:

  • Икки камерали пластик дераза ромлари
  • Автоном иситиш тизими  
  • Кириш темир эшиклари
  • 930 кг оғирлик кўтара оладиган замонавий ва шовқинсиз лифтлар 
  • болалар учун хавфсиз болалар майдончаси
  • 24/7 режимида ишловчи кузатув камералари билан таъминланган хавфсиз ҳудудга эга бўлишади.

 “Diplomat”“Sayram”, “Xon Saroy”“Mega Tower”, “Ayvon” ва “Pandora” каби турар жой мажмуалари билан халқ ишончини қозонган “Xon Saroy” қурилиш компанияси 2022 йилда “Квадратура таклифлари бўйича кўчмас мулк бозори етакчиси” деб тан олинган эди.

Айни вақтда қурилиш компанияси ўзининг "Ocean", "Orzular", "Salom Qo'yliq", "Parlament", "Zo'rsan" лойиҳаларида қурилиш ишларини давом эттирмоқда.

Мавзуга оид