Ўзбекистон | 07:50 / 10.08.2023
3123
1 дақиқада ўқилади

Стокҳолм - Тошкент йўналишида авиақатновларни йўлга қўйиш имконияти кўриб чиқиляпти

Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонасида Swedavia Airports ва Aviareps компаниялари масъуллари билан музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Учрашув Стокҳолм-Тошкент-Стокҳолм йўналиши бўйлаб авиақатновларни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Швеция томонида ушбу йўналишда авиақатновларни йўлга қўйишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан дипломатик ваколатхона ходимлари томонидан ўтказилган сўровнома натижалари ва бошқа иқтисодий жиҳатлари маълум қилинди.

Бўлиб ўтган музокаралар якунида икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш ҳамда келгусида муҳокамаларни Ўзбекистоннинг тегишли идоралари билан давом эттириш бўйича келишиб олинди.

Мавзуга оид