Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Alibaba Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини кенгайтиради
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Хитойнинг йирик Alibaba group компанияси стратегик ривожланиш бўйича вице-президенти Крис Зоу бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Вазирлик маълумотига кўра, учрашувда дастлаб икки томон қишлоқ хўжалиги соҳасидаги имкониятлар ва ҳамкорлик истиқболларига тўхталиб ўтди. Ҳозирги кунда ҳамкорликда Ўзбекистоннинг 118 та озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, текстил ва бошқа йўналишдаги корхоналарнинг 8000 дан ортиқ маҳсулотлари Alibaba.com савдо бозорида сотилмоқда.
Учрашувда мамлакат ялпи ички маҳсулоти йирик қисми қишлоқ хўжалигига тўғри келаётгани ва шу билан бирга, мамлакатда етиштириш ва ишлаб чиқариш тез суръатлар билан ривожланаётгани таъкидланди. Ўтган йили Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 1,3 миллиард АҚШ доллари бўлгани ва бу кўрсаткич бор имкониятларни ишга солишга етарли эмаслиги, ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар кўплиги қайд этилди.
Мулоқот давомида, шунингдек, Alibaba.com стратегик ривожланиш савдо платформаси билан амалга оширилиши лозим бўлган ишларга эътибор қаратилди. Хусусан, Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ–овқат маҳсулотлари экспортини кескин ошириш мақсадида бир қатор келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
21:05 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
12:05 / 16.05.2025