Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Британия Афғонистондаги жорий вазиятни муҳокама қилди
Ўзбекистон президентининг махсус вакили ва Буюк Британиянинг Афғонистондаги муваққат ишлар вакили ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ва Буюк Британиянинг Афғонистондаги муваққат ишлар вакили Роберт Чаттертон Диксон ўртасида видео-конференц-алоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Афғонистондаги жорий вазият, шунингдек, Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг ушбу мамлакатга ҳуманитар ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.
Роберт Чаттертон Диксон Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, мамлакатда турли инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишдаги муҳим ўрнини таъкидлади.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
15:43 / 14.05.2025