Ўзбекистон | 07:48 / 16.08.2023
7992
1 дақиқада ўқилади

Туркия Навоий вилоятида замонавий лаборатория очишни режалаштирмоқда

Навоий вилояти ҳокимлигида Туркиянинг Diaclinica тиббиёт компанияси раҳбари Меҳмед Эмин бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Dunyo

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, учрашувда вилоятда жаҳон стандартларига мос замонавий лаборатория ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, вилоят раҳбарияти бу борада ҳар қанча кўмак ва ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди. Музокаралар натижасида соҳага Туркия инвестициясини жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.

Diaclinica компанияси ўз фаолиятини 2002 йилда бошлаган. 2007 йилдан дунё бўйича юқори сифатли диагностика реагентлари ва тўпламларини ишлаб чиқариш ҳамда етказиб бериш борасида ҳам фаолият олиб боради.

Ҳозирги кунда ушбу компания Ўзбекистон бўйича ўз филиалини Навоийда очди ва марказлашган лаборатория ташкил этиш учун юқори аниқликдаги технологияларни олиб кириш ишларини бошлаб юборган.

Мавзуга оид