Мисрдан гепатит С вирусига қарши дорининг навбатдаги партияси Ўзбекистонга жўнатилди
Миср Ўзбекистон учун «Даклатасвир» дори воситасининг навбатдаги, ўн тўртинчи партиясини ажратди.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида берилган гепатит С вирусига қарши «Даклатасвир» препаратининг ўн тўртинчи партиясини Шарм-аш-Шайхдан Тошкентга етказди.
1280 дона «Даклатасвир - 60 мг» препарати (жами 80 қути) Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-тадқиқот институтида даволаниб чиққан беморларга тарқатилади.
Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев гепатит С билан касалланган беморлар давлат ҳисобидан даволанишини айтган эди.
Қайд қилинишича, Миср гепатит В ва С вирусларига қарши курашда сезиларли ютуқларга эришган. Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси бу касалликдан тўлиқ халос бўлган ва мисрлик олимлар ўзбек мутахассислари билан тажриба алмашишга тайёр.
Мавзуга оид
13:00 / 27.09.2024
Ўзбекистон ва Миср ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
12:40 / 16.09.2024
Мисрда хорижий туристлар бўлган автобус ЙТҲга учради
23:44 / 09.09.2024
Мисрлик археолог Германиядан Нефертити бюстини қайтаришни талаб қилмоқда
17:58 / 07.09.2024