Ўзбекистон | 08:06 / 21.08.2023
4963
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилди

Мунтазам авиақатновлар Qanot Sharq авиакомпанияси томонидан ҳафтада бир маротаба амалга оширилади.

Фото: Транспорт вазирлиги

20 августдан Ўзбекистон ва Венгрия пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди.

Тошкент–Будапешт йўналишида амалга оширилган илк парвозда йўловчилар билан бир қаторда Ўзбекистон авиация маъмурияти вакилларидан иборат делегация Венгрияга борди.

Фото: Транспорт вазирлиги

Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда илк рейс тантанали равишда кутиб олинди.

Тошкент ва Будапешт ўртасидаги мунтазам авиақатновлар Qanot Sharq авиакомпанияси томонидан ҳафтада бир маротаба амалга оширилади. Рейслар Airbus A320 ҳаво кемасида бажарилади.

Мавзуга оид