Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ҳамширалар академияси ташкил этилади
У давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади. “Олий ҳамширалик иши” мутахассисига магистратурада таълимини давом эттириш, кейинчалик мустақил илмий изланувчи сифатида фаолият олиб бориш имконияти, илмий унвон ва лавозимга эга бўлиш ҳуқуқи берилади.
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Чилонзор Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми негизида ташкил этилаётган Ҳамширалар академияси давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Лойиҳага кўра, 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб, тиббиёт соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда ҳамширалар таълим тизимини тубдан трансформация қилиш мақсадида қуйидагилар жорий этилади:
- ўқиш муддати икки йиллик бирламчи тиббиёт муассасалари учун “Умумий амалиёт ҳамшира”, “Патронаж ҳамшира”, “Тиббий ижтимоий иш”, “Тиббий профилактика иши” ходимлари ўқитилади;
- ўқиш муддати уч йиллик “Ихтисослашган ҳамшира”лар тайёрланади. Ихтисосликлари бўйича “Фельдшерлик иши”, “Ҳамширалик иши”, “Функционал ва лаборатор диагностика иши”, “Стоматология иши”, “Фармация” йўналишларида ўқитилади.
- ўқиш муддати 4 йиллик тиббиёт олий таълим муассасаларида “Олий ҳамширалик иши” мутахассислари тайёрланади. Бунда ЖССТ тавсияларига кўра, тўрт йил ўқиган ҳамшираларга “Ҳамширалик иши бакалаври” ёки “Ҳамширалик илмий бакалаври” унвони берилади.
- “Олий ҳамширалик иши” мутахассисига магистратурада таълимини давом эттириш, кейинчалик мустақил илмий изланувчи сифатида фаолият олиб бориш имконияти, илмий унвон ва лавозимга эга бўлиш ҳуқуқи берилади.
Мавзуга оид
22:06 / 14.03.2025
Ижтимоий тоифадаги абитуриентларга қўшимча грант ажратилади
16:16 / 13.03.2025
Бакалавриатга қабул учун тест топшириқлари сони ва баҳолаш тартиби тасдиқланди
16:36 / 24.01.2025
Дипломи Ўзбекистонда тан олинадиган дунё олийгоҳлари рўйхати эълон қилинди
16:29 / 22.01.2025