Давлат ветеринария инспекторларининг объектларга монеликсиз кириш бўйича ваколатлари қисқартирилди
Президент томонидан “Ветеринария тўғрисида"ги қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун имзоланди.
Ҳужжат ветеринария соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш бўйича замонавий таълим тизимини яратиш, мазкур соҳада фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини янада кучайтиришга қаратилган.
“Ветеринария тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришлар билан Самарқанд ветеринария медицинаси институти Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетига айлантирилди.
Бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари ва давлат ветеринария инспекторларининг ветеринария назорати объектларига монеликсиз кириш бўйича ваколатлари қисқартирилмоқда. Энди улар ушбу объектларга қонунчиликда белгиланган тартибда киришлари мумкин.
Мавзуга оид
09:59
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун татбиқ этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
15:01 / 05.11.2024
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
17:49 / 23.10.2024
Сенат янги таҳрирдаги “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонунни маъқуллади
18:34 / 04.10.2024