Президент мактаб ўқувчиларига йод препаратларини бепул тарқатиш бўйича топшириқ берди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимидаги масалалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказиляпти.
Бундан уч йил олдин 15 ёшгача бўлган болаларга йод, витаминлар ва гижжага қарши дорилар тарқатиш амалиёти жорий қилинган эди. Натижада, болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишига таъсир кўрсатадиган қалқонсимон бези касалликлари камайишни бошлаган.
Жорий йилда ҳам мактаб ўқувчиларига йод препаратларини бепул тарқатиш давом эттирилади.
Ўқув дастурларига қўшимча янги фанларни киритиш тақиқланади. Энди, барча янги таклифлар мавжуд фанларга интеграция қилиниб тайёрланади. Шунингдек, барча фанларда миллий ғурур, ифтихор, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, ватанпарварлик ғоялари тарғиб қилинади.
Мавзуга оид
18:35 / 03.10.2024
Ўзбекистон глобал билимлар индексида 78-ўринни эгаллади
23:16 / 30.09.2024
Россияда мигрантлар фарзандлари мактабга имтиҳон билан қабул қилиниши мумкин
21:10 / 30.09.2024
Президент ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклади
13:51 / 30.09.2024