Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Соғлиқни сақлаш органлари раҳбарлари депутатлар олдида ҳисобот беради
Шунингдек, кўп тармоқли марказий поликлиникалар, оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокор пункти раҳбарлари фуқаролар йиғинларида ахборот беради.
Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг қирқ тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Унда бир қанча қонунлар, жумладан, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига соғлиқни сақлаш органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди.
Қонунга кўра халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан ярим йиллик якунлари бўйича соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарларининг соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек, соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиб борадилар.
Шу билан бирга, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонунга фуқаролар йиғинлари томонидан аҳоли бириктирилган туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокор пунктлари раҳбарларининг соғлиқни сақлашнинг ҳолати ҳамда фуқаролар соғлиғига таъсир этувчи омиллар, шу жумладан, тегишли ҳудуднинг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги ахборотини эшитишни назарда тутувчи ўзгартиш киритилади.
Мавзуга оид
13:41 / 27.05.2025
Соғлиқни сақлаш соҳасининг янги модели қандай жорий этилади?
13:51 / 23.05.2025
Тиббиёт бирлашмалари негизида соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади
11:01 / 22.05.2025
Тиббиёт менежерлиги бўйича сертификатга эга айрим раҳбарларга устамалар тўланади
10:18 / 22.05.2025