Ўзбекистон | 11:44 / 29.08.2023
4379
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ва Қатар ўртасида иқтисодий битимлар тасдиқланди
Битимлар 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарорлари қабул қилинди.
Ўзбекистон ҳамда Қатар ҳукуматлари ўртасида қуйидаги битимлар тасдиқланди:
- инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги;
- даромад солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги.
Мазкур битимлар 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Мавзуга оид
19:01 / 19.11.2024
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ҲАМАС етакчилари Доҳада эмаслигини маълум қилди
22:56 / 15.11.2024
Ҳамас корпуси Қатардан кетадими? Қайси давлатга?
23:32 / 14.11.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 90+12-дақиқада гол ўтказиб, Қатарда мағлубиятга учради
11:16 / 14.11.2024