LET L-410 русумли иккинчи самолёт Ўзбекистонга етиб келди
Uzbekistan Airways компанияси Чехияда ишлаб чиқарилган LET L-410 русумли иккинчи енгил самолётни қабул қилди.
Самолёт Ўзбекистоннинг Зомин, Зарафшон, Шаҳрисабз, Сўх ва бошқа шаҳарларига парвозларни амалга оширади.
Янги самолётнинг парвоз хусусиятлари ҳар томонлама пухта текширувдан ўтказилганидан сўнг Чехиянинг Куновице шаҳридан ҳавога кўтарилди. Самолёт ёнилғи қуйиш учун Болгария, Туркия, Арманистон, Озарбойжон ва Туркманистонда оралиқ қўнишларни амалга оширди.
LET L-410 турбовинтли самолёти 19 йўловчига мўлжалланган бўлиб, у деярли ҳар қандай турдаги учиш-қўниш йўлаги, жумладан узунлиги 510 метр ва ундан юқори бўлган ўта қисқа йўлакларда ҳам учиш ва қўнишларни амалга ошира олади.
Бортдаги электрон жиҳозлар замонавий коммуникация ва Garmin GPS навигация тизимлари билан жиҳозланган.
Бу русумдаги биринчи самолёт Тошкентга июл ойининг ўрталарида олиб келинган. Ҳозирги кунда унда пойтахтдан Самарқанд ва Зоминга парвозлар амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
20:47 / 21.09.2024
Норвегиядан Испанияга учган самолёт сичқон сабаб авариявий қўнишни амалга оширди
18:55 / 14.09.2024
АҚШда водородда ҳаракатланадиган ноёб самолёт тақдим этилди
21:38 / 05.09.2024
АҚШ Доминиканда Мадурога тегишли иккинчи самолётни аниқлади
20:50 / 23.08.2024