Ўзбекистон | 10:33 / 02.09.2023
8933
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда отлиқ кавалерия паради ўтказилади

2 сентябр куни Тошкентда Мустақиллик байрами муносабати билан отлиқ кавалерия паради ўтказилади

Бугун, 2 сентябр куни Тошкент шаҳрида отлиқ кавалерия паради бўлиб ўтади. Бу ҳақда Миллий гвардия хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, тадбир Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун» шиори остида ўтказилади.

Парад соат 18:00 да куч тузилмалари ва Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳамкорлигида Амир Темур хиёбони бўйлаб бўлиб ўтади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид