Хитойдан Ўзбекистонга навбатдаги трансчегаравий юк ташиш йўли очилди
261 та автомобил ортилган поезд Лючжоу шаҳридан Тошкент томон йўлга чиқди.
Хитой жанубидаги Лючжоу шаҳридан Ўзбекистонга «Хитой-Марказий Осиё» юк ташуви доирасида биринчи поезд жўнаб кетди. Бу ҳақда Хитой матбуоти хабар берди.
261 та автомобил ортилган поезд 30 август куни йўлга чиқди ва икки ҳафтадан кўпроқ вақтда Ўзбекистонга етиб келади.
«Лючжоу-Тошкент» йўналиши Хитой-Европа ва Хитой-Марказий Осиё юк ташувлари доирасидаги олтинчи трансчегаравий каналга айланди. Сўнгги йилларда Лючжоу жойлашган Гуанси-Чжуан автоном вилоятининг маъмурий маркази Наннинг шаҳридаги Хитой темирйўллари бошқармаси томонидан Наннинг-Москва, Наннинг-Олмаота, Лючжоу-Москва, Лючжоу-Олмаота ва Наннинг-Тошкент йўналишида юк ташувлари очилган эди.
Ушбу каналлар орқали Гуанси-Чжуан автоном вилоятидан автомобиллар, оғир техника, озиқ-овқат ва бошқа товарлар экспорт қилинади.
Лючжоу Хитойда автомобил қисмларини ишлаб чиқариш ва транспорт воситалари ва бутловчи қисмларни экспорт қилишнинг асосий базаси ҳисобланади.
Мавзуга оид
07:10 / 14.10.2024
Хитой Тайван яқинида янги ҳарбий машқларни бошлади
23:37 / 13.10.2024
Тайван Хитой авиаташувчиси сабаб ўз қўшинларини жанговар шай ҳолатга келтирди
20:44 / 11.10.2024
Хитойнинг чангютгич-роботлари тўсатдан ўз эгаларини қувиб, сўкинишни бошлади
17:18 / 11.10.2024