Ўзбекистон | 08:17 / 06.09.2023
3635
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ёш архитекторлари уюшмаси тузилди 

Ассоциация фаолияти шаҳарсозликни ривожлантиришга қизиқувчиларни бирлаштириш, шаҳарсозлик саноати кадрлари салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.

Фото: Kun.uz

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати қошидаги “Шаҳарсозлик тўлқини” ташаббуси Ўзбекистоннинг ёш архитекторлари мустақил уюшмасига айлантирилди.

2021 йилнинг апрел ойида “Юксалиш” ҳаракати қошида маҳаллий архитекторлар ва лойиҳаловчиларнинг норасмий уюшмаси тузилган эди.

Ассоциация фаолияти Ўзбекистонда шаҳарсозликни ривожлантиришга қизиқувчи юридик шахслар ва экспертларни бирлаштириш, уларнинг касбий манфаатларини ифодалаш, шаҳарсозлик саноати кадрларининг салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.

Архитектуравий лойиҳалаш бозорини ўрганиш, унинг иштирокчилари ҳақидаги маълумотларни тизимлаштириш ва ривожланишига кўмаклашиш, архитектура соҳаси мутахассисларининг бандлигини таъминлаш, профессионал мулоқот ташкил қилиш ва тажриба алмашишни мақсад қилган.

Бундан олдин “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистоннинг 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбар кадрлари рейтингини янгилаганди.

Мавзуга оид