Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат ОТМ талабалар ижара тўловининг 50 фоизини қоплаб бериши керак
Ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, қолган ҳудудларда — базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим бараваридан ошмаслиги керак.
Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарорига мувофиқ, ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ижарада яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларининг 60 фоизига ойлик ижара тўловининг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Бунда:
ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, қолган ҳудудларда — базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим бараваридан ошмаслиги;
ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қоплаб берилиши;
олий таълим муассасалари томонидан уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган бошқа талабаларга ҳам ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин.
Мавзуга оид
12:17 / 17.04.2025
Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижара нархи арзонлашди
16:38 / 10.04.2025
Ҳарбий хизматчиларга турар жой ижараси учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди
11:59 / 01.04.2025
“Тадбиркорлар олмаган даромади учун солиқ тўлашига тўғри келяпти” — Мурод Муҳаммаджонов
18:16 / 26.03.2025