Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистон президенти импичмент фонида истеъфога чиқмаслигини маълум қилди
Зурабишвили фақат Гуржистон халқи олдида жавоб беришини таъкидлади.
Гуржистон президенти Саломе Зурабишвили ҳукмрон партиянинг унга нисбатан импичмент эълон қилишга уринишлари фонида истеъфога чиқмоқчи эмаслигини айтди.
Бу ҳақда у Гуржистон жамоат телерадиокомпаниясининг Биринчи канали орқали эфирга узатилган телемурожаатида айтди.
«Мен ҳеч қаэрга кетмайман... Ўйлашимча, ҳамма менинг истеъфога чиқишим бўйича умидларни унутиши керак», - дея таъкидлади Зурабишвили.
Зурабишвили фақат Гуржистон халқи олдида жавоб беришини таъкидлади.
«Мен фақат сизнинг олдингизда жавоб бераман, чунки сиз мени танладингиз ва бу танлов учун мен катта масъулиятни ҳис қиляпман. Сиз мени танладингиз, мен бутун умрим давомида Европа тарафдори бўлиб келганман, Гуржистоннинг Европа келажагини қўллаб-қувватлаганман», - деди Гуржистон президенти.
Ўтган ҳафта «Гуржистон орзуси» Саломе Зурабишвили ҳукумат томонидан маъқулланмаган ташрифларга боргани учун унга қарши импичмент жараёни бошланганини эълон қилди.
Мавзуга оид
13:16 / 27.05.2025
Гуржистон Мустақиллиги кунида Тбилисида намойишлар тинч ўтди
10:53 / 24.05.2025
Гуржистонда мухолифат етакчиларидан бири Жапаридзе ҳибсга олинди
16:50 / 25.04.2025
Гуржистон собиқ бош вазири ва ҳукмрон партия раиси Ираклий Гарибашвили сиёсатдан кетишини эълон қилди
11:39 / 18.04.2025