Ўзбекистон | 17:17 / 11.09.2023
10398
1 дақиқада ўқилади
Шерзод Раҳмонов Нарпай тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди
Туман ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб бораётган Шерзод Раҳмонов Нарпай тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Нарпай тумани халқ депутатлари кенгаши сессияси бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов иштирок этди.
Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, сессияда Эркин Турдимов сўзга чиқиб, туманда олиб борилаётган ишлар, сектор раҳбарлари ва туман ташкилотлари раҳбарлари олдида турган навбатдаги вазифаларга тўхталиб ўтди.
Сессияда депутатлар томонидан туман ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб бораётган Шерзод Раҳмонов Нарпай тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Шерзод Раҳмонов 2020 йилнинг ноябр ойи охирларида туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.