Жаҳон | 18:29 / 13.09.2023
8822
2 дақиқада ўқилади

Япония ҳукумати истеъфога чиқди 

Янги таркибда Вазирлар Маҳкамасининг 19 нафар аъзосидан 11 нафари алмаштирилади.

Фото: Reuters

Япония ҳукумати тўлиғича истеъфога чиқди ва бош вазир Фумио Кишида буни қабул қилди. Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби яқин орада эълон қилиниши керак, деб хабар берди Kyodo агентлиги.

Қайд этилишича, янги таркибда Вазирлар Маҳкамасининг 19 нафар аъзосидан 11 нафари алмаштирилади. Хусусан, Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигига янги раҳбарлар тайинланади.

Бундан ташқари, ҳукуматда беш нафар аёл бўлиши кутилмоқда, бу Япония тарихидаги энг катта рақам.

Фумио Кишида вазирлар маҳкамасини шакллантириш бўйича Комэйто партияси раҳбари, Либерал-демократик партиянинг ҳукмрон коалициядаги шериги Нацуо Ямагучи билан учрашув ўтказади. Шундан сўнг, янги ҳукумат тузилади, унинг таркиби Япония императори Наруҳито томонидан махсус маросимда тасдиқланиши лозим.

Бош вазирнинг Вазирлар Маҳкамасини янгилаш истаги 2021 йилнинг кузида хабар қилинган эди.

Kyodo агентлигининг ёзишича, мўътадил сиёсатчи Кишида ислоҳот ўз маъмуриятига туртки беришига, унинг Либерал-демократик партиясининг Вакиллар палатасидаги навбатдаги сайловларда ғалаба қозонишига йўл очиб беришига ва 2024 йилда ЛДП президентлик пойгаси олдидан ўз партияси ичида қўллаб-қувватлашни кучайтиришига умид қилмоқда.

Мавзуга оид