Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерия электр энергиясидан буткул узилиб қолди
200 миллиондан ортиқ аҳолига эга мамлакатда энергия инқирози юз берди.
Нигерияда электр энергияси тизимида оммавий узилиш юз берди. Мамлакатнинг деярли бутун аҳолиси - 200 миллиондан ортиқ киши электр энергиясисиз қолди. Энергетика компаниялари буни «тизимнинг тўлиқ қулаши» деб номлади.
Мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш нолга тушди, деб хабар берди Reuters. Кейинчалик у қисман тикланди, лекин одатдагидан анча паст даражада бўлиб қолди.
Узилиш Нигериянинг барча 36 штатида ва пойтахт Абужада содир бўлган.
Нигерияда мунтазам равишда электр узилишлари кузатилади. 2022 йилда бу тўрт марта содир бўлган.
Шу билан бирга, Нигерия — энергия ресурсларининг асосий ишлаб чиқарувчиси. Ушбу давлат ОПEК аъзоси бўлиб, дунёдаги энг йирик нефт захираларига эга 10 та давлатдан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
23:55 / 08.04.2025
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
14:32 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
19:11 / 31.03.2025