Тошкент вилоятида учта боғча тарбияланувчилари ич бузилиши ташхиси билан шифохонага ётқизилди
Санэпидқўмита ҳолат юзасидан экспертиза ўтказмоқда.
Тошкент вилояти, Ангрен шаҳридаги 1-сон давлат мактабгача таълим муассасасида 3 нафар, 10-сон давлат мактабгача таълим муассасасида 14 нафар ҳамда 37-сон давлат мактабгача таълим муассасасида 1 нафар тарбияланувчи бирламчи ич бузилиши ташхиси билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим агентлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, ҳодиса 13-14 сентябр кунлари содир бўлган. Ҳозир барча тарбияланувчилар шифокорлар назоратида экани айтилмоқда.
Ҳодиса сабаблари ҳақида маълумот берилмади. Ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан назоратга олинган.
Шу билан бирга, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги ҳудудий бўлими томонидан ҳодиса сабабларини аниқлаш мақсадида экспертиза ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
21:15 / 07.11.2024
Тошкент вилоятида иситиш мавсуми 8 ноябрдан бошланади
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:14 / 05.11.2024