Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «экологик маркировкалаш» амалиёти жорий этилади
Саноатда «яшил сертификат»лар бозорини ривожлантириш режалаштирилмоқда.
Президентнинг 2023 йил 11 сентябрдаги фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида энергетика соҳасига оид устувор мақсадлар белгиланди.
Стратегиянинг 51-мақсадида “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш, унинг асоси бўлган қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш кўрсаткичларини кескин ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини 25 минг МВт ҳамда жами истеъмолдаги улушини 40 фоизга етказиш, саноатда “яшил сертификат”лар бозорини ривожлантириш ва “экологик маркировкалаш” амалиётини жорий қилиш ўз аксини топди.
3 ГВт қувватли 3 та иссиқлик электр станцияларини модернизация қилиш орқали табиий газ сарфини камайтириш ҳамда кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларнинг энергия самарадорлиги (энергоаудит)ни баҳолаш тизимини жорий этиш ҳамда шаҳарларда жамоат транспортини экологик тоза ёқилғига ўтказиш мақсад қилинди.
Иқлим ўзгариши соҳасида барча иссиқхона газларини қамраб олувчи мониторинг тизимини (MRV) яратиш, иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан 2010 йилдаги даражадан 30 фоизга қисқартиришни амалга ошириш белгиланди.
Мавзуга оид
17:37 / 13.05.2025
“На кетишни биламиз, на қолишни” — бойсунликлар газ ҳиди ҳақида
20:33 / 28.04.2025
БМТ Ўзбекистон ташаббуси бўлган резолюцияни қабул қилди
17:06 / 28.04.2025
“Судлашиб, Тошкентдаги мингдан зиёд дарахтларни асраб қолганмиз” — экофаол Алишер Насимов
09:38 / 26.04.2025