Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Халқаро таълим форуми бўлиб ўтади
19 октябр куни Самарқанддаги «Silk Road» туристик марказида «Global Forum on Education: The Foundation of Building Tourism» халқаро таълим форуми ўтказилади. Тадбир БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилотининг 25-Бош Ассамблеяси (GA25 UNWTO) доирасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Халқаро таълим форуми UNWTO Бош Ассамблеясининг асосий тадбирларидан бири бўлиб, у дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан туризм соҳасида фаолият юритувчи 1200 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий мутахассис ҳамда экспертларни бир жойда тўплайди. Улар таълим, фан ва туризм соҳасидаги инновацияларга доир долзарб масалаларни муҳокама қилишади.
Форум дастурида туризм ва таълим соҳасидаги ютуқ ва ташаббусларни қўллаб-қувватловчи «Ulysses Awards UNWTO» мукофотлаш маросими ўтказилади.
Экология вазирлиги, Туризм қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институти туризм соҳасида фаолият юритувчи олимлар, мутахассислар ҳамда таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги экспертларни Форум ишида фаол иштирок этишга чорлайди.
Иштирокни шу йилнинг 20 сентябригача тасдиқлаш мумкин. UNWTO Бош Ассамблеясининг Халқаро таълим форуми иштирокчилари сони чекланган.
Платформада рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://www.unwto.org/form/education-foro-25ga
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025