Озарбойжон Қорабоғдаги Арманистон қуролли кучларининг ўнлаб позицияларини эгаллаб олганини эълон қилди
Озарбойжон Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучларининг Тоғли Қорабоғдаги 60 дан ортиқ жанговар позициялари ўз назоратига ўтганини маълум қилди.
Шунингдек, идора тинч аҳоли нишонга олинганини рад этди. 19 сентябр куни Озарбойжон армияси Қорабоғ ҳудудида «аксилтеррор операциясини» бошлаган эди.
«Ҳодисалар давомида Арманистон Қуролли кучларининг 60 дан ортиқ жанговар позициялари қуролли кучларимиз томонидан назоратга олинди», деди Озарбойжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Анор Эйвазов.
Унинг сўзларига кўра, Озарбойжон ҳарбийлари ҳозир 20 дан ортиқ жанговар техника, 40 дан ортиқ артиллерия мосламаси ва 30 та миномёт, 2 та зенит-ракета мажмуаси ва камида 6 та «Мартира» радиоэлектрон жанговар станциясини йўқ қилган.
Тоғли Қорабоғдаги инсон ҳуқуқлари бўйича комиссар Гегам Степанян берган маълумотга кўра, Озарбойжон қуролли кучларининг ўққа тутиши оқибатида 25 киши ҳалок бўлган, яна 138 киши жароҳатланган.
Аввалроқ, Озарбойжон ҳарбий бошқармаси минтақада тинчлик ўрнатишнинг ягона йўли арман ҳарбийларини Қорабоғдан тўлиқ олиб чиқиб кетиш ва «Степанакертдаги режим»ни тарқатиб юбориш эканлигини маълум қилган эди.
Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги Тоғли Қорабоғ ҳудудида ўз қўшинлари йўқлигини таъкидламоқда. Шу билан бирга, Арманистон можарога аралашмоқчи эмаслигини маълум қилди. Ереван Озарбойжонга қарши ҳарбий амалиётлар бошлаш ниятида эмас, деди бош вазир Никол Пашинян. Унинг сўзлари Ереванда норозилик намойишлари бошланишига сабаб бўлди.
Мавзуга оид
22:20 / 08.11.2024
Қорабоғ сафари: Жафокаш Фузулий ва янгиланаётган Зангилон
15:58 / 01.11.2024
Озарбойжонга сафар: Кавказ Ҳиросимасига айланган Ағдам
18:47 / 29.10.2024
Халқаро йирик иқлим саммити Озарбойжонда ўтади: COP29’дан нималар кутиляпти?
11:20 / 23.10.2024