Лвивга давомли ҳужумлар ва ҳарбий заводга борган Путин. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 573-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия қўшини Украинага камикадзе дронлар билан ҳужум қилди. Лвивда ҳужум оқибатида омборхонада ёнғин чиқди. Бир киши ҳалок бўлиб, яна икки киши яраланган.
- Херсонда россияликлар снаряди троллейбусга урилди. Полиция сержанти ҳалок бўлган, тинч аҳоли вакилларидан икки киши жароҳатланган.
- Константиновкадаги бозорда, катта эҳтимол билан украинларнинг «Бук» зенит-ракета комплексидан учирилган ракетаси портлаган, дейилади The New York Times суриштирувида. Украина хавфсизлик хизмати эса Константиновкага зарба ортида РФ армияси турганини таъкидлашда давом этмоқда.
- Володимир Зеленский Ню-Йоркда БМТ Бош ассамблеясида чиқиш қилди. У ўз нутқида «Украина ўзининг ҳажми бўйича учинчи ўринда турган ядро арсеналидан воз кечгани, аммо кейинги воқеалар айнан Россия ядровий қуролсизлантиришга кўпроқ лойиқ бўлганини кўрсатгани»ни айтган.
Лвив ва Херсон бўйлаб зарбалар
19 сентябрга ўтар кечаси Россия қўшини Лвивга дронлар билан ҳужум қилди. Қулаб тушган омборхона харобалари остидан икки киши қутқарилди ва бир жасад олиб чиқилди. BBC Украина журналистлари қайд этишича, Лвивга дронлар ҳужуми кенг кўламли уруш бошланганидан буён энг узоқ давом этган ҳужум бўлди: у икки соатга яқин давом этган.
Худди шу куни РФ армияси Херсон бўйлаб зарба берди. Снаряд шаҳар троллейбусига келиб урилган. 49 ёшли полиция сержанти Андрий Тарчинский ҳалок бўлиб, тинч аҳоли вакилларидан икки киши яраланган.
Зеленскийнинг БМТ Бош ассамблеясидаги чиқиши
Украина ҚК учун дронлар устида ишлаётган украин муҳандислари
Киевда Украинанинг Airlogix компаниясининг қирқ нафар муҳандисдан иборат жамоаси ойига ўнга яқин дрон ишлаб чиқармоқда. Компаниянинг илғор ишланмаларидан бири — «Гор» типидаги дрон бўлиб, у 3500 метр баландликкача кўтарилиши, 40 километргача учиши ва ҳавода икки ярим соат вақт давомида қолиши мумкин. Бундан ташқари, дрон 80 марта катталаштирувчи суриладиган камера билан жиҳозланган. Бундай аппарат қиймати — 250 минг долларни ташкил этади.
Ижевскда россияликлар дронини кўздан кечираётган Путин
Мавзуга оид
00:28
АҚШ Украинани ҳарбий хизматга чақирув ёшини 18 га туширишга чақирмоқда
21:58 / 27.11.2024
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
21:03 / 27.11.2024
Учинчи жаҳон урушидан қўрққан подкастер Жо Роган Зеленскийни сўкди. Унга Кличко ва бошқа украинлар жавоб қайтарди
17:32 / 27.11.2024