Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим фаолият турлари давлат экологик экспертизасидан ўтказилади
Атроф-муҳитга паст даражада хавфли ва маҳаллий даражада таъсир кўрсатадиган фаолият турларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш режалаштирилмоқда.
“Атроф-муҳитга паст даражада хавфли ва маҳаллий маҳаллий даражада таъсир кўрсатадиган фаолият турларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Атроф-муҳитга паст даражада хавфли ва маҳаллий даражада таъсир кўрсатадиган фаолият турларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланади.
Бунда, қуйидагилар назарда тутилади:
атроф-муҳитга паст даражада хавфли ва маҳаллий даражада таъсир кўрсатадиган фаолият турларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун аризаларни Давлат хизматлари маркази, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ҳамда ваколатли давлат органининг расмий веб-сайти орқали тақдим этиш;
атроф-муҳитга паст даражада хавфли ва маҳаллий даражада таъсир кўрсатадиган фаолият турларини давлат экологик экспертизасидан ўтказишда, ариза берувчиларнинг хоҳишига кўра, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисидаги анкета асосида тақдим этиш.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда:
мазкур давлат хизмати давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайти орқали кўрсатилишини таъминлайди;
ЯИДХП ҳамда ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида ариза берувчиларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш имкониятини жорий этади.
Мавзуга оид
17:37 / 13.05.2025
“На кетишни биламиз, на қолишни” — бойсунликлар газ ҳиди ҳақида
20:33 / 28.04.2025
БМТ Ўзбекистон ташаббуси бўлган резолюцияни қабул қилди
17:06 / 28.04.2025
“Судлашиб, Тошкентдаги мингдан зиёд дарахтларни асраб қолганмиз” — экофаол Алишер Насимов
13:47 / 28.04.2025