Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша Ўзбекистонда қурилиш моллари ишлаб чиқарувчи завод қуради
Янги завод қурилиши учун режалаштирилган инвестициялар ҳажми тахминан 7-10 миллион долларни ташкил этади.
Ўзбекистон элчиси Баҳром Бобоев Полшанинг Luba Sohn Holding компанияси раҳбари Кшиштоф Слаби билан учрашди, деб хабар беряпти “Дунё”.
Мулоқот чоғида Ўзбекистонда турар жойлар, бинолар ва саноат иншоотларини термал модернизациялашда қўлланадиган кўпикли полистирол блоклар (пенопласт) ҳамда бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи завод қурилишига тўғридан тўғри сармоя киритиш масаласи муҳокама қилинди.
Янги завод қурилиши учун режалаштирилган инвестициялар ҳажми тахминан 7-10 миллион долларни ташкил этади. Завод 300-400 нафар кишини иш билан таъминлаш имкониятига эга бўлади.
5 гектар майдонни ташкил этувчи завод ишлаб чиқариш бўлимлари, логистика маркази, лаборатория, тайёр маҳсулот омборлари ва бошқаларни ўз ичига олади.
Ўзбекистон элчихонаси тез орада инвестиция билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Luba Sohn Holding ва «Ўзқурилишматериаллари» масъул ходимлари ва мутахассислари иштирокида видеоконференция ташкил этади. Унинг натижасида Полша компанияси делегациясини жорий йил октябр ойида Ўзбекистонга юбориш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Мавзуга оид
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади
11:04 / 10.05.2025
Франция ва Полша икки давлат ўртасида дўстлик шартномасини имзолади
20:44 / 02.05.2025