Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон Канада фуқароларига виза беришни тўхтатди
Бу қарор Канадада сикх сепаратистик ташкилоти раҳбари ўлдирилиши ортидан икки давлат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган бир пайтда қабул қилинди.
Ҳиндистон Канада фуқаролари учун визалар беришни вақтинча тўхтатди.
Бу ҳақда Канаданинг виза марказлари билан шуғулланувчи BLS International Services компанияси сайтида маълум қилинди.
Қарор Канадада «Халистон озодлик кучлари» (KLF) етакчиси Ҳардип Сингх Нижжар ўлдирилганидан кейин икки давлат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган бир пайтда қабул қилинди.
Хабарга кўра, визалар бериш 2023 йил 21 сентябрдан бошлаб «кейинги топшириқларга қадар» тўхтатилди.
Ҳиндистон расмийлари вакили маҳаллий ОАВга берган интервьюсида маълумотни тасдиқлади. Бироқ Ню-Деҳли бу қадам ҳақида изоҳ бермади.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
18:03 / 27.05.2025
Канада парламентининг янги спикери лавозим курсисига мажбуран ўтқазилди
11:37 / 26.05.2025