Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳангжоу-2022. Академик эшкак эшувчилар 2 та олтин медал келтиришди
Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 10 тага етди. Жамоа умумий рейтингда 4-ўринга кўтарилган.
Осиё ўйинларининг бугунги куни Ўзбекистон жамоаси учун муваффақиятли бошланди. Академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида кечган яккалик дастурида Анна Пракатен Ўзбекистон делегациясига иккинчи олтин медални тақдим қилди. Кумуш ва бронза медаллари эса Хитой ҳамда Япония вакилларига насиб этди.

М4 дастурида эса Шеҳроз Ҳакимов, Давр Давронов, Дилшод Худойбердиев ва Алишер Турдиев квартети маррага биринчи бўлиб етиб келди ва жамоа ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди.

Aкадемик эшкак бўйича M4x дастурида Шаҳзод Нурматов, Шаҳбоз Холмирзаев, Меҳрож Маматқулов ва Собиржон Сафаралиев квартети маррага мезбонлардан сўнг етиб келди - кумуш.

Шу тариқа, Академик эшкак эшувчиларимиз Осиё ўйинларидаги иштирокларини якунлашди. Спортчиларимиз мусобақа давомида 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритиб, мазкур дастурда Хитойдан сўнг иккинчи ўринни эгаллашди.
Бу Осиё ўйинлари тарихида ўзбекистонлик академик эшкак эшувчилар учун энг яхши натижа бўлди.
Эндиликда Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза, жами 10 та медал билан умумий рейтингда 4-ўринда бормоқда.

Мавзуга оид
18:04 / 09.05.2025
Россиялик эшкак эшувчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
18:48 / 12.02.2025
Ўзбекистон 26 йилдан сўнг қишки Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди
20:49 / 02.12.2024
МОҚ ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари-2025 мезбонлиги Ўзбекистондан олиб қўйилганига изоҳ берди
15:56 / 27.08.2024