Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навалний бир йил муддатга энг қаттиқ изоляция камерасига ўтказилади
Россиялик мухолифатчи Алексей Навалний қамоқхонада сақлаш режими кучайтирилишини, «битта камерали хона»га ўтказилишини айтди.
«Ўзимни тушкунлик ёқасига бориб қолган рок-юлдузидек ҳис қиляпман. Хит-параднинг юқори чўққисига чиқдим, энди интилиш учун бошқа нарса йўқ. Бошқа томондан, мен юқорига учмадим, балки пастга қуладим. У ерда эса, сиз билганингиздек, ҳар доим пастдан тақиллатишлари мумкин», деб ёзди у ижтимоий тармоқда.
Навалний «тузалмайдиган бўлиб қолгани» туфайли бир йил муддатга «битта камерали хона»га жойлаштирилади. Бу ҳар қандай колониялардаги энг оғир жазодир. Бунгача унга нисбатан турли жазо усулларини қўллашган: жазони ўташ шартларини кучайтиришган, бир неча бор жазо изоляторига ўтказишган ва камера типидаги хонага жойлаштиришган.
4 август куни Москва шаҳар суди Навалнийни экстремизмни молиялаштириш, экстремистик жамиятни ташкил қилиш ва экстремизмга чақирувлар бўйича айбдор деб топиб, 19 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.
Навалний ҳозир Владимир вилоятининг Мелехово шаҳридаги 6-сонли колонияда жазони ўтамоқда.
The Insider маълумотига кўра, «битта камерали хона»да маҳбуслар шафқатсиз қийноққа солинади. Адвокатлар учун ушбу «қамоқхонадаги қамоқхона»да бўлган мижозлари билан учрашиш қийин. Бундан ташқари, уларга камерада нима содир бўлгани ҳақида гапирмаслиги учун таҳдид қилинади.
Бундай камерадан ўтганлар турли қийноқ усуллари: қўл ва оёқларни мушаклар узилгунча бураш, товонга болға билан уриш, бошига пакет кийдириш, ҳушини йўқотмагунча бўғиш, юзига сочиқ қўйиб, чойнакдан сув қуйиш, электрошокер билан қийнаш кабилар ҳақида хабар беришган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025