Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Германияга боради
Амалий ташриф 28-30 сентябр кунларига белгиланган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германия федерал канцлери Олаф Шолцнинг таклифига биноан 28-30 сентябр кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, федерал канцлер Олаф Шолц ва федерал президент Франк-Валтер Штайнмайер билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши, шунингдек, Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарларининг учрашувлари режалаштирилган.
Ўзбекистон етакчиси Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси томонидан ташкил этиладиган ишбилармонлик тадбирларида ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.
Кун тартибидан Ўзбекистон президентининг жорий йил май ойидаги Германияга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш, Германиянинг етакчи компания ва банклари билан инвестициявий, инновациявий ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025