Жаҳон | 20:25 / 30.09.2023
17831
3 дақиқада ўқилади

1882 йилдан буён бунақаси бўлмаган. Ню-Йоркда жиддий тошқин

Бир ҳафтадан буён тинмаётган ёмғирлар сабаб АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида сув тошқинлари кузатилмоқда. Шаҳар мэри фавқулодда ҳолат эълон қилган, губернатор эса инсон ҳаёти учун хавфли бўлган ҳолатлардан огоҳлантирган.

Фото: Hiroko Masuike/The New York Times

Ёмғирларни шаҳарга ёпирилган «Офелия» тўфони олиб келган. Синоптикларнинг ҳисоблашича, АҚШ тарихида 1882 йилдан буён сентябр ойида бу қадар кўп ёмғир ёғмаган. Ой бошидан буён шаҳарга 350 мм ёғингарчилик тушган. Баъзи жойларда бир куннинг ўзида 180 мм миқдорда ёғингарчилик кузатилган бўлиб, бу бир ойлик нормадан икки баравар кўп дегани.

Ҳозирча ўлим ёки жиддий жароҳатланиш билан боғлиқ ҳолат қайд этилмаган бўлса-да, маҳаллий ҳукумат одамларни жиддий хавфлардан огоҳлантирмоқда. Ҳозиргача қутқарувчилар олти марта одамларни сув тўлган ертўлалардан олиб чиққан.

Шаҳар мэри Эрик Адамс мактабларни ёпмасликка қарор қилган, аммо у одамларни сув тўпланиши мумкин бўлган жойлардан узоқ туришга чақирган. Штат губернатори Кэти Хокул бу ёғингарчиликни хавфли ва ҳатто инсон ҳаёти учун хатар келтириб чиқарадиган деб атади. У Ню Йорк, Лонг-Айланд ва Хадсон-Ривер-Вэллидагиларни эҳтиёт бўлишга, имкон қадар баландроқ жойларда қолишга чақирди.

Ню-Йорк полицияси магистрал кўприк ёки туннеллардан ўтадиган бўлса, унга олиб борадиган йўлларни ёпишга мажбур бўлаётганини айтган. Шаҳардаги 4 та метро йўналиши тўлалигича ёпилган, яна 12 тасида баъзи бекатлар ишламаяпти. Гап миллионлаб одамлар фойдаланадиган асосий йўналишлар ҳақида кетмоқда. Автобус йўналишлари ҳам чекловлар билан ишламоқда.

Маҳаллий Ла-Гуардия ва Куинс аэропортлари А терминаллари вақтинча ёпилишини эълон қилди. Жон Кеннеди номидаги аэропорт эса учиш-қўниш йўлагида 100 мм ёғингарчилик тушгани сабаб рейслар кечикиши ва баъзи ҳолатларда бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилиб, йўловчилардан жадвални тез-тез текшириб туришни сўраган.

Ню-Йорк марказий паркидаги ҳайвонот боғида сақланаётган денгиз шери сув тошқинидан фойдаланиб ўз жойидан қочиб кетиб, бошқа денгиз шерларига қўшилиб олди. 29 сентябр куни Ню-Йоркдаги маҳаллий «Рейнжерс» ва «Айландерс» жамоалари ўртасидаги миллий ҳоккей лигаси ўйини қолдирилди.

Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: AP
Фото: Twitter
Фото: AP
Фото: Reuters
Фото: AP
Фото: AP
Фото: The Independent
Фото: The Independent
Фото: Reuters
Фото: AFP
Фото: ABC news
Фото: Getty Images
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters

Мавзуга оид