Бекзод Наримонов омбудсман ўринбосари лавозимига сайланди
Бекзод Наримонов Тошкент давлат юридик университетининг Конституциявий ҳуқуқ кафедраси мудири, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори ҳисобланади.
Сенат ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг 8-моддасига мувофиқ Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосарини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Сенаторлар берган овозларга мувофиқ Бекзод Наримонов омбудсман ўринбосари лавозимига сайланди. Бу борада Сенат қарори қабул қилинди.
Маълумот учун, Бекзод Наримонов Тошкент давлат юридик университетининг Конституциявий ҳуқуқ кафедраси мудири, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори ҳисобланади.
Мавзуга оид
12:30 / 19.11.2024
Омбудсман фуқаро шикояти асосида ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди
14:09 / 31.08.2024
Озодликдан маҳрум этиш жойларида “Омбудсман қутилари” ўрнатилади
20:44 / 16.08.2024
“Бу мамлакат болалари тақдири учун муҳим қонун бўлади” – болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова
09:10 / 19.07.2024