Ўзбекистон | 20:00 / 30.09.2023
10752
3 дақиқада ўқилади

«Jetour'да дунё бўйлаб саёҳат» лойиҳасига старт берилди

Ўзбекистон бўйлаб «Jetour'да дунё бўйлаб саёҳат» лойиҳасига старт берилди. Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Янги Ўзбекистон боғида лойиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Jetour

Очилиш маросимида Ўзбекистондаги расмий дилердан Jetour моделлардан исталган бирини харид қилган мижозлар ихтиёрий равишда иштирок этишди ва кўнгилочар томошалар, концерт ва презентациянинг гувоҳи бўлишди.

Jetour компаниясининг Ўзбекистондаги бошқарув директори Бекпўлат Худойқулов автокарвон йўналиши ҳақида маълумот берди: «Jetour'да дунё бўйлаб саёҳат» лойиҳамиз бугундан бошланди. Лойиҳадан кўзланган мавсад Jetour автомобиллари фақат йўлларида эмас, балки барча турдаги йўлларга мўлжалланганини кўрсатиб бериш. Халқимизни шу лойиҳада фаол иштирок эттириш ва Республика бўйлаб саёҳатини ташкил этиш. Саёҳат Андижондан бошланиб, водий вилоятлари, Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Навоий вилоятларида давом этади ва глобал миқёсдаги «Jetour'да дунё бўйлаб саёҳат» лойиҳасига қўшилади. Бу лойиҳа қўшни давлатлар, МДҲ давлатлар ва Европада давом этади. Дунёнинг барча жойида амалга оширилади.

Лойиҳа доирасида мижозларимиз автомобилларни ҳар хил шароитли йўлларда синаб кўришлари мумкин. Шу билан бирга эътиборга молик жойларимизни Jetour билан биргаликда саёҳат қилишади», — деди у.

Автокарвон 3 кун давомида Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг кўзга кўринган жойларига ташриф буюрибгина қолмасдан, автомобилларнинг тоғли, чўлли ва равон йўлларда ўзини қандай тутишини синовдан ўтказишлари мумкин. Барча қатнашчилар Ўзбекистондаги Jetour ҳайдовчилар клубига аъзо бўлибгина қолмасдан, бир марталик мой алмаштиришга сертификат ва бошқа совғалар билан тақдирланади.

«Jetour бренди бугун яна бир хайрли ишга қўл урди. Яъни Jetour автомобилларини сотиб олган харидорлар биргаликда Андижондан Бухорогача бўлган масофани босиб ўтишади. Бу лойиҳадан мақсад Jetour автомобилларининг турли шароитларда қандай ҳаракатланишига гувоҳ бўлиш, шу бўйича саволларга жавоб олиш учун. Ўзи умуман бу бренд ўзини кўрсатиб улгурган. Лойиҳа яхши натижалар беради деб ўйлайман. Jetour машиналари жуда яхши. Ўзим 2 йилдан бери ҳайдайман. Менга жуда ҳам маъқул», - дея фикр билдирди Jetour мижози Салоҳиддин Бўриев.

Jetour билан Ўзбекистон бўйлаб оилавий саёҳат қилинг!

Батафсил маълумот: 78 113 03 00

Манзил: Сергели 2-мавзе, 5-метро бекати, “Jetour” автосалони

Jetour'ни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Сайт: jetouruzbekistan.uz 

Telegram: t.me/jetouruz

Facebook: fb.com/jetouruzbekistan 

Instagram: instagram.com/jetour.uz 

YouTube: youtube.com/@jetouruzbekistan

Реклама

Мавзуга оид